
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Ўзбекистон ихтирочи аёллари” уюшмаси томонидан “Аёлларнинг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Юртимизда илк бор ўтказилаётган ушбу танловда вилоятимиздаги олий ўқув юртларида фаолият олиб бораётган олималарнинг йигирмага яқин инновацион лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.
Танловга тақдим этилган 100 дан ортиқ таклифлардан “Энг яхши ихтиро”, “Энг яхши лойиҳа”, “Энг самарали инновацион лойиҳа”, “Кичик бизнес учун энг самарали инновацион лойиҳа”, “Омадли старт” каби йўналишлардаги илмий тадқиқотлар танлаб олинди.
Танлов давомида қутуришга қарши дражелар шаклида ишлаб чиқилган вакцина, кишмишни сояки усулда қуритишнинг янги технологиялари каби янги ғоялар иштирокчиларнинг эътиборини тортди. Олиманинг энг яхши илмий ишланма ва ғоялари танловнинг республика босқичига тавсия этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.