Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Округ сайлов комиссияси иш бошлади

Округ сайлов комиссияси иш бошлади

26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.  Округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев бошқарган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 9 сентябрдаги қарорига кўра, 2016 йил 4 декабрь, якшанба Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилангани ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси 2016 йилнинг 9 сентябридан бошлангани таъкидланди.

Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ айни пайтда мамлакатимизда ушбу жараён қизғин давом этмоқда.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари таъминлайди.

Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 15 сентябрдаги қарори билан Самарқанд вилояти чегараси доирасида 2 миллион 373 минг 738 нафар сайловчидан иборат 7-Самарқанд сайлов округи тузилди. 23 сентябрь куни эса Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, округ сайлов комиссияси таркиби тасдиқланди.

Йиғилишда комиссиянинг иш режаси, комиссия аъзолари ўртасидаги вазифалар тақсимоти белгилаб олинди.

Округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Самарқанд вилояти матбуот марказини ташкил этди. Марказнинг Самарқанд шаҳар У.Турсунов кўчаси 80-уй (Вилоят матбуот уйи)да фаолият кўрсатиши белгиланди.

Мажлисда комиссия ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

***

Шу куни вилоят матбуот уйида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев комиссиянинг биринчи йиғилиши ва округ ҳудудида сайлов кампаниясининг бориши ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш учун оммавий ахборот воситалари ходимларини аккредитациядан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

сайловини ёритиш бўйича Самарқанд

вилояти матбуот маркази.


Киритилган вақти: 26/09/2016 10:03.   Кўрилганлиги: 531
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/okrug-saylov-kommisiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг