
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясида сайлов жараёнларини кузатиш мақсадида юртимизга келган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси штаб раҳбари, МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Гаркун билан учрашув бўлиб ўтди.
Округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясининг бориши ва бу жараёнда округ сайлов комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
Округ сайлов комиссияси ўз фаолиятини сайлов тўғрисидаги қонунлар, Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ очиқ ва ошкора амалга оширмоқда.
Комиссия ўз ваколатларидан келиб чиқиб, Самарқанд вилояти бўйича 957 сайлов участкаси тузиб, участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлади. Уларнинг очиқ ва ошкора, қонунийлик ва коллегиаллик асосида фаолият кўрсатиши учун барча зарур шароитлар яратилган. Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган сайловга оид қонун ва ҳуқуқий адабиётлар, керакли ашёлар, чақирув қоғозлари, Президентликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастурлари акс этган ташвиқот материаллари сайлов участкаларига етказиб берилган. Комиссия аъзолари учун ўқув-семинарлари ўтказилди.
Сайловолди ташвиқотини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга тенг шароит яратилган. Номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари бу имкониятдан фойдаланган ҳолда жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда, оммавий ахборот воситалари орқали ташвиқот ишлари олиб бораётир.
Владимир Гаркун мамлакатимизда сайловга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилгани, барча жараёнлар қонун талаблари асосида ўтказилаётганини таъкидлади.
– Ўзбекистонда сайловларни юқори савияда, халқаро меъёрларга мос ўтказишга жуда катта эътибор берилади ва бу амалда ҳам намоён бўлмоқда, –деди В.Гаркун. – Биз 2014 йилда ўтказилган парламент сайловларини кузатиб бунга гувоҳ бўлган ва бу ҳақда ўз хулосаларимизда баён этган эдик. Энди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларини бевосита кузатиш учун келдик.
МДҲ кузатувчилар миссияси вакили Самарқанд шаҳридаги айрим сайлов участкаларида ҳам бўлиб, комиссиялар фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентисайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.