
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг элчи Каетана де Зулуета раҳбарлигидаги кузатувчилари миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Я.Аллаёров округ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнларининг бориши, бунда округ сайлов комиссиясининг ўрни ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон Республикасининг“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ваколатлар асосида округ сайлов комиссияси ҳудуд бўйича 957 сайлов участкасини тузди ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлади. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти қизғин давом этмоқда. Барча номзодларга тенг имконият ва шароитлар яратилган. Номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастури, ташвиқот материаллари барча сайлов участкаларига етказилган. Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали сайловолди ташвиқоти олиб боришда ҳам уларга зарур имконият яратиб берилмоқда.
Каетана де Зулуета бир неча кундан буён мамлакатимизда сайлов кампанияси жараёнлари билан танишаётган бўлса-да, ҳудудларга чиқишни Самарқанддан бошлаганидан мамнун эканлигини билдирди. ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари округ ҳудудида самарали фаолият олиб бориши учун яратилган шароитдан миннатдорлигини изҳор этиб, улар орқали сайлов жараёнлари ҳақида зарур маълумот олиб турганлигини маълум қилди.
Учрашув давомида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг кузатувчилар миссияси округ сайлов комиссиясининг фаолияти, ҳудудда айни пайтда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
–Миссиямизнинг асосий вазифаси сайлов жараёнларини кузатиш ва унинг халқаро стандартларга қанчалик мос келишини ўрганишдан иборат, – дейди Каетана де Зулуета. – Шу мақсадда бугунги кунда республика бўйлаб фаолият олиб бормоқдамиз. Сиёсий партиялар вакиллари, сайлов комиссиялари аъзолари билан учрашиб, сайлов округлари ва участкаларида бўлмоқдамиз.
Кузатишларимиз ҳақида ўз ҳисоботларимизда батафсил маълумот берамиз. Кези келганда шуни айтмоқчиманки, Ўзбекистон серқуёш юрт, лекин бу диёрнинг кишилари иқлимдан ҳам иссиқроқ, самимий ва меҳмондўст экан.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.