Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ОИЛАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИДИР” МАВЗУСИДА КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

“ОИЛАЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИДИР” МАВЗУСИДА КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ёшлар марказида “Оилаларни мустаҳкамлаш – жамият тараққиётининг асосидир” мавзусида конференция  ўтказилди.

Конференция иши фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, вилоят прокуратураси, ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармалари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда вилоят хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув аъзолари, фаол аёллар, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутат аёллари, вилоят бошқармалари ва жамоатчилик вакиллари, сиёсий партиялар раҳбарлари, туман, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раислари, ФҲДЁ бўлими мудиралари, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


онференция ишида оилалардаги нотинчликлар, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга кўмаклашиш, оилавий ажримларнинг камайишига қаратилган ишларни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Конференция ишида маърузачилар ҳамда иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлардан келиб чиқиб, тавсиялар қабул қилинди.


Киритилган вақти: 21/02/2019 10:26.   Кўрилганлиги: 980
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oilalarni-mustahkamlash-jamiyat-taraqqiyotining-asosidir-mavzusida-konferentsiya-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.