Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Оилаларга маърифат улашилди

Оилаларга маърифат улашилди

Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан Тойлоқ ва Иштихон туманларидаги кам таъминланган, кўп болали оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга бадиий адабиётлар совға қилинди.

Ушбу туманларнинг Бирлик, Қўшчинор, Чорбоғ, Қорақўйли, Fафур Fулом ҳамда Бешкапа маҳаллаларида ўтказилган учрашувларда халқимиз маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса, ёшларда мутолаа маданиятини шакллантириш, уларда турли ёт ғоя ва иллатларга қарши маънавий иммунитетни кучайтириш, юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёс экани эътироф этилди.

- Инсон билим ва дунёқарашининг кенгайиши, юксак ахлоқий фазилатларнинг шаклланишида китобнинг ўрни ниҳоятда беқиёс, – дейди республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Ў.Усмонов. – Бугун Президентимизнинг китоб маҳсулотларини нашр этиш ва китобхонлик маданиятини янада яхшилаш масаласига куйинчаклик билан ёндашаётганининг маъноси ҳамда эзгу мақсади ҳам шунда. Чунки китоб инсоннинг маънавий қувватини оширувчи буюк куч саналади. У инсониятнинг тарихий хотираси ва келажак йўлларини ёрқин кўрсатиб беришга қодир.

– Бадиий китоб ўқишга қизиқаман, – дейди Тойлоқ туманидаги Чорбоғ маҳалласида истиқомат қилувчи М.Усмонов. – Маънавият тарғиботчиларининг бир нечта ўзбек адабиёти намуналари ҳамда маиший буюмларни совға қилгани кўнглимизни тоғдек кўтарди.

Шундай тадбирлар вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилди. Уларда юзга яқин кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандларига бадиий-оммабоп китоблар совға қилинди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.


Киритилган вақти: 06/10/2017 16:20.   Кўрилганлиги: 1067
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oilalarga-marifat-ulashildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.