
Бугун Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ёшлик” истироҳат боғида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Соғлом оила – соғлом жамият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этди.
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари иштирок этган тадбирда жамиятда оиланинг ўрни, ундаги соғлом муҳит, оила маънавияти хусусида саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Спорт мусобақалари ташкил этилиб, ғолиб чиққан оилалар тақдирланди.
Тадбирлар доирасида энг кўп китоб ўқиётган оилалар ҳам аниқланиб, уларга китоблар тақдим этилди.
Концерт дастури эса иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.