ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ УЧУН КУРАШИШ КЕРАК

Бугун Нуробод туманида “Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Ғафурова, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси М. Тожибоев, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М. Бобоёров, “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари С. Муҳаммадиева, тумандаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчилари, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти вакиллари иштирок этди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида тушунча берилди.

Йиғилишнинг асосий мақсади хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш масалаларига қаратилди. 

  


Охирги ўзгариш: 08/02/2018 09:59.   Кўрилганлиги: 141

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг