
Аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маьнавияти, оила маърифати тўғрисида, шунингдек ноқонуний никоҳ, эрта ва қариндошлар ўртасида никоҳларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ҳамкорлигида семинарлар ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 7 июнь куни Булунғур тумани 9-сон мусиқа ва санъат мактабида “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида ўтказилган ўқув амалий семинарда тумандандаги мавжуд 55 та маҳалла раислари ва маслаҳатчилари, маҳалла “Яраштириш” комиссияси раислари ва аъзолари, маҳаллаларда жамоатчилик асосида ташкил этилган 55 нафар “Қайноналар кенгаши” вакиллари, оилавий муаммоли оилалар, жами 145 нафар иштирокчилар қатнашишди.
Семинарга таклиф этилган ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди.Жумладан, янги оила қуриш арафасида бўлган ёшларни “Оиланинг ҳуқуқи ва мажбурияти”, Репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш асослари” билимларини ошириш, эр-хотин, қайнона-куёв ва оиланинг бошқа аьзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича ҳар бир тараф билан якка суҳбатлар олиб бориш, муаммоларнинг туб моҳиятини аниқлаш, ушбу оилаларни муросага келтириш чораларини кўриш келгусидаги долзарб вазифалар тўғрисида фикр алмашилди.
Музокараларда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова, Самарқанд вилоят суди раиси М.Тожибоев “Маҳалла” ХЖФ вилоят бошқаруви раиси М.Бобоёров ўз фикрларини билдиришди.
Маълумот урнида айтиш жоизки, оилавий ажримларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоят бўлимининг қўшма қарори билан “Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди, тузилманинг Низоми ва иш режаси ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, хотин-қизлар қўмитаси томонидан шаҳар ва туманларда хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида никоҳдан ажралиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, муаммоли оилаларга ҳуқуқий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича ёрдам гуруҳлари ташкил этилди ва Ҳаракат дастури ишлаб чиқилди.
Натижада жорий
йилнинг 4 ойида 1287 нафар фуқародан оилавий келишмовчиликлар юзасидан аризалар
келиб тушган бўлиб, 1216 та оилада муҳокамалар ўтказилган. Муҳокама этилган
оилалардан 1104 тасида нотинчликларига барҳам берилиб,
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.