Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Оила муқаддас

Оила муқаддас

2017 йилнинг 12 декабрь куни  Ўзбек миллий академик театри биносида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси 

 “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурининг IV йўналиши бўйича “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бўйича оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда  тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини кўрсатиш ҳамда оила институтининг мавқеини ошириш мақсадида “Энг намунали оила” танловининг якуний  Республика босқичи ўтказилди.

Танловнинг вилоят босқичида фахрли 1 ўринни эгаллаган Каттақўрғон шаҳридаги Ражабов Ғулом ва Ражабова Ферузаларнинг оиласи танловнинг Республика босқичида иштирок этиб, фахрли 3 ўринни қўлга киритишди.

Танлов ғолибларига эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим этилди. Хусусан, Ражабовлар оиласига III даражали диплом ва телевизор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Касаба Уюшмалари Федерацияси раиси Қ.М.Рафиқов томонидан тасдиқланган  2018 йилда оилавий дам олишлари учун  санаторияга йўлланма берилди.


Охирги ўзгариш: 13/12/2017 19:12.   Кўрилганлиги: 269
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oila-muqaddas

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг