Семинарда Навоий, Жиззах, Самарқанд гарнизони ҳарбий қисм мутахассислари иштирок этишди. Иштирокчилар ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини жамиятда нуфузини ошириш, маънан соғлом оилаларда баркамол ёш авлодни тарбиялаш, замонавий-намунали оилаларни шакллантириш ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилада маънавий баркамолликка эришиш, маънавий билим ва интеллектуал салоҳиятни ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.
Тадбирда ташкилотчилар томонидан “Бола тарбиясида ота ва оналарнинг муносабатини ўзгартириш усуллари”, ”Ўспиринлик ёшида намоён бўладиган айрим зўравонлик ва тажовузкорликни олдини олишда оила ва таълим муассасанинг ҳамкорлиги”, ”Стресс ва депрессияга тушган ўсмир ёшдаги болаларни ўзини-ўзи психологик релаксация қилишга ўргатиш”, “Ёш оилаларда тиббий маданиятни шакллантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўл-йўриқлари”, ”Исломда ўсмир ёшдаги болалар билан ишлашда оила аъзоларининг ўрни ва мавқеи”, “Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишнинг долзарб масалалари” каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Тадбир якунида Ўқув-услубий йиғин иштирокчиларига йўриқномалар берилди.