Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ОИЛА – ИНСОНИЯТ УЧУН БУЮК НЕЪМАТ”

“ОИЛА – ИНСОНИЯТ УЧУН БУЮК НЕЪМАТ”

Вилоят божхона бошқармасида жамиятда аёлларнинг тутган ўрни ва ҳукуматимиз томонидан уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш мақсадида шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Шодиева, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи З.Шодиева, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Ж.Сайфиддинова ва бошқалар ҳар жиҳатдан соғлом оилани шакллантиришда хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш оилаларга ҳар жиҳатдан кўмак беришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида тўхталдилар.

Тадбирда мамлакатимиз хотин-қизлари орасида 514 нафар фан доктори, 6 нафар академик, 15 нафар Ўзбекистон Қаҳрамони, 17 нафар сенатор, 15 нафар Қонунчилик Палатаси депутати борлиги, шунингдек, маҳаллий кенгашлар депутатларининг 23 фоизидан зиёдини ҳамда илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида меҳнат қилаётганларнинг 72 фоизини аёллар ташкил этиши таъкидланди.

Оила – жамият таянчи. Ватан эса оила остонасидан бошланади. Оила соғлом бўлса жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам бўлса тинчлик, фаровонлик, тўкинлик барқарор бўлади.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 24/05/2018 22:43.   Кўрилганлиги: 128
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oila-insoniyat-uchun-buyuk-nemat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг