Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎҒЛОНЛАР ЖАСОРАТИ – ФИДОЙИЛИК НАМУНАСИ

ЎҒЛОНЛАР ЖАСОРАТИ – ФИДОЙИЛИК НАМУНАСИ

Каттақўрғон шаҳри ва Булунғур туманида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар – Улуғбек Барноев, Баҳром Эргашев ҳамда Маъруфжон Ражабов хотирасига ёдгорлик бюсти ўрнатилди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳ.Шодиева ҳамда миллатимизнинг ушбу жасур, мард ўғлонларининг яқинлари, ўқитувчи ва дўстлари Ватан ҳимоячиларининг ҳаёти, кўрсатган жасорати ҳақида сўз юритиб, уларни ёдга олдилар.

Улуғбек ва Маъруфжон муддатли ҳарбий хизматни ўташ жараёнидаёқ жисмоний, ҳарбий-жанговар машқларни бажаришда сафдошларига намуна бўлди, Қуролли Кучлар тизимида ўтказилган бир қатор ҳарбий мусобақаларда ўзини кўрсатди ва махсус операцияларда иштирок этди. 2000 йил август ойида Сурхондарёдаги жанговар ҳаракатларда оғир жароҳат олиб, вафот этди.

Ҳарбий хизматчи, майор Баҳром Эргашев эса 2016 йилда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган.

– Ватанимизнинг мард ўғлонлари хотирасига улар ўқиган мактабларда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилиши ўқувчиларга бу йигитларнинг жасоратини эслатиб туради, - дейди Улуғбекнинг отаси Абдулла Барноев. – Ёшларни ватанпарвар, мард инсонлар этиб тарбиялашга туртки беради. Бундай эътибор учун давлатимиздан миннатдормиз. Илоҳим, юртимиз осмони доим тинч бўлсин!

 

Азим Қодиров, Тўлқин Шербоев.

 


Охирги ўзгариш: 11/05/2018 09:14.   Кўрилганлиги: 127
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oglonlar-jasorati-fidoyilik-namunasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг