
Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида ўтказилган йиғилишда адвокатура институтини ривожлантириш, унинг инсон ҳуқуқларини ва эркинликлари кафолатларини таъминлашда тутган ўрни ва ролини ошириш, айблов ва ҳимоянинг тенглигини, одил судловни амалга оширишда томонлар тортишуви принципини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилди.
Шунингдек тадбир мобайнида суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш масалалари юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Давра суҳбатида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, қонунлар моҳиятини фуқаролар онгига сингдириб боришда бевосита адвокатура тизимининг иштирокини янада кучайтириш зарурлиги айтиб ўтилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.