Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Умумхалқ ҳашари – аҳиллик намунаси

Умумхалқ ҳашари – аҳиллик намунаси

11-12 март кунлари вилоятимизда умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди. Наврўз байрами олдидан ташкил этилган ҳашарда вилоятдаги барча корхона, ташкилот, таълим муассасалари, шунингдек, маҳаллалар фаол иштирок этди.


Ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш каби эзгу ишлар амалга оширилди.

– Умумхалқ ҳашарида 2 миллионга яқин аҳоли иштирок этди, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими масъул котиби Абдусами Қўзибоев. – Икки кун давомида зиёратгоҳ ва қабристонлар тозаланиб, ободонлаштирилди. Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, гуллар экилди. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Жумладан, 3497 та оиланинг уй-жойи ҳашар йўли билан таъмирланди. 2959 эҳтиёжманд оилага, шундан 1315 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларга моддий ёрдам кўрсатилди. Мазкур хайрия тадбирларига 373013,0 минг сўм, шундан 4400,0 минг сўмга яқин маблағ “Маҳалла” фонди ҳисобидан сарфланди.

Шунингдек, ҳашар кунлари маҳаллаларда янги 10 тадан зиёд ижтимоий, савдо объектлари, шундан 2 та маҳалла идораси, маҳалла гузарлари, 2 та болалар спорт майдончаси, 6 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилди.

Fолиб АБДУСАЛОМОВ.



Киритилган вақти: 13/03/2017 16:12.   Кўрилганлиги: 1139
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/obodonlashtirsh

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.