
Ватанимиз Мустақиллигининг йигирма етти йиллиги олдидан ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарининг дастлабки кунида 809 минг нафардан зиёд юртдошларимиз иштирок этди.
Эрта тонгда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, муассасаларда каттаю кичик ҳашарга чиқди. Уларнинг ёрдамида 944 гектар майдон ободонлаштирилди. 1065 та ариқ ва лоток, 632 та қабристон, 25 та зиёратгоҳ ва уларнинг атрофи тозаланди. 670 минг дарахтга шакл берилди.
Вилоят бўйича 1700 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари тўплаб, белгиланган жойларга чиқарилди. Бу ишларга 714 та техника жалб этилди. Бундан ташқари, туман ва шаҳарларда эҳтиёжманд 807 оиланинг уй-жойи таъмирланди. Шунингдек, мингга яқин кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Вилоятда ҳашар доирасидаги ишлар давом этмоқда.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.