Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ОБОД ХОНАДОН – ЮРТ КЎРКИ”

“ОБОД ХОНАДОН – ЮРТ КЎРКИ”

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ана шу лойиҳаси доирасида Пастдарғом тумани Қорағуппа қишлоғида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, I гуруҳ ногирони Дилшод Қувоновнинг уйи таъмирлаб берилди.

Қайта таъмирланган уйни топшириш тадбирида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов, туман ҳокими С.Эргашев ва бошқалар юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самара бераётгани ҳақида сўз юритди.

– Турмуш ўртоғим оғир хаста, – дейди хонадон соҳибаси Наргиза Нормаматова. – Беш йилдирки, кунимиз шифохоналарда ўтади. Устига-устак қиш яқинлашаверса, ташвишга тушиб қолардик. Сабаби, уйимиз совуқ, томдан сув ўтарди. Хўжайинимнинг нафақаси ҳамда маҳалладан бериладиган болалар пули ҳеч нарсага етмагач, қийналиб қолдик.

Умидларим бирин-кетин сўна бошлаган пайтларда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси бизга ёрдам бермоқчи эканлигини эшитдим, “Обод хонадон – юрт кўрки” лойиҳаси доирасида уйингизни замонавий қилиб, қайтадан қуриб берамиз”, дейишди. Шу зайл тез кунларда ҳовлимизда катта қурилишлар бошланди.

Тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмаси ташаббуси билан ушбу оиланинг икки нафар фарзандининг хатна тўйи ўтказилди.

Туман ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам, замонавий газ плита ва телевизор топширилди.

 

Гулчеҳра Бердиёрова, Бахтиёр Мустанов (фото).


Охирги ўзгариш: 24/06/2018 15:14.   Кўрилганлиги: 155
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/obod-xonadon-yurt-korki

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг