Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Обод уйим — обод юртим»

«Обод уйим — обод юртим»

Самарқанд шаҳрида шу шиор остида кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш бўйича кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш орқали улар фаолиятини янада яхшилаш, энг намунали ширкатлар тажрибасини оммалаштириш, вилоятдаги кўп қаватли уйлар ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур кўрик-танловда вилоятдаги 28 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати иштирок этди.

Тадбирда вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Р.Сатторов ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимовлар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари олдида турган долзарб вазифаларга тўхталди.

– Жорий йил 18 апрелда Президентимиз томонидан имзоланган «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон асосида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари ташкил этилгач, бир неча йўналишдаги ишлар бошлаб юборилди, – дейди Рустам Сатторов, – Давлатимиз раҳбари томонидан номи тилга олинган пойтахтдаги энг яхши ширкатлар фаолиятини ўрганиб, улар тажрибасини вилоятда татбиқ этиш, бугунги кўрик-танловни ташкил этиш шулар жумласидан. Бундай кўрик-танлов илк марта ўтказилиб уй-жой мулкдорларига хизмат кўрсатиш ва кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштиришда муҳим аҳамият касб этди.

Кўрик-танлов ғолибларига ташкилотчиларнинг пул ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Самарқанд шаҳридаги «Мушек коммунал сервис», «Али Қушчи коммунал сервис», «Бунёд замин», «Келажак» ва Каттақўрғон шаҳридаги Илғор дўстлик хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ғолиблар сафидан жой олишди. Шунингдек, «Намунали ташкилотчи» номинацияси бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Бу йўналишда биринчи ўринга Самарқанд шаҳридаги «Авангард Суғдиёна» уй-жой мулкдорлари ширкати раиси Соҳиб Раҳимов муносиб кўрилди.

Ноанъанавий тарзда ўтган танлов давомида энг қониқарсиз фаолият кўрсатаётган уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳам махсус «мукофот» – афсуснома тарқатилди. Вилоятдаги барча уй-жой мулкдорлари ширкатларига ташкилотчиларнинг мурожаатномаси қабул қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи Ў.Абдуллаев иштирок этди.

Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.


Охирги ўзгариш: 26/10/2017 20:34.   Кўрилганлиги: 291
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/obod-uyim-obod-yurtim

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг