Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ОҚДАРЁДА 3 ТА МАКТАБ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ОҚДАРЁДА 3 ТА МАКТАБ ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ

Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони жуда чуқур таҳлилларга асосланганлиги, мавжуд ҳолатнинг очиқ кўрсатилиши ва шу асосда аниқ тадбирларнинг белгиланиши билан ажралиб туради.

Оқдарё туманидаги Даҳбед ва Кумушкент маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли қишлоқларда ҳам бир қатор муаммолар мавжуд эди. Мазкур маҳаллалар “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманнинг обод маҳаллаларига айланмоқда. Ушбу маҳаллалар ҳудудида жойлашган 38-, 39-, 51-умумтаълим мактаблари ҳам таъмирталаб ва қўшимча синфхоналарга эҳтиёжи бор эди. Дастур доирасида уччала мактаб биноси жорий ва мукаммал таъмирланди. Эндиликда даҳбетлик ва кумушкентлик ёшлар янги таъмирланган ва янги қурилган биноларда таълим-тарбия оладиган бўлишди.
Жумладан, Даҳбед маҳалла фуқаролар йиғинидаги 38-умумтаълим мактаби биноси мукаммал таъмирдан чиқарилди. 39-умумтаълим мактаби асосий биноси таъмирланиб, 240 ўринли қўшимча янги бино қурилди. Кумушкент маҳалла фуқаролар йиғини Холмерган қишлоғида эса 51-умумтаълим мактабининг 96 ўринли филиали бунёд этилди. Ушбу мактаб бинолари бугунги кунда янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилиб, ёшлар ихтиёрига топширилди.
 

Киритилган вақти: 03/09/2019 13:12.   Кўрилганлиги: 342
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/obod-qishloq-dasturi-doirasida-oqdaryoda-3-ta-maktab-zamonaviy-qiyofa-kasb-etdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.