
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда кенгаш аъзолари, вилоят бошқармалари, «Нуроний» жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимлари мутасаддилари иштирок этди.
Жамғарма вилоят бўлими васийлик кенгаши раиси, вилоят ҳокими Т.Жўраев йиғилишни олиб борар экан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқвилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган 16 та «Нуронийлар маскани»қад ростлагани, 1098 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари” тузилиб, уларнинг самарали фаолияти йўлгақўйилаётганинитаъкидлади.
Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродовнинг ҳисоботи тингланди.
Таъкидландики, давлатимиз раҳбари томонидан бугун мамлакатимиз нуронийларига алоҳида эътибор вақамхўрлик кўрсатилмоқда. Юртбошимиз ташаббуси билан тўрт нафар Иккинчи жаҳон урушқатнашчиси ҳаж сафарини бепул амалга оширибқайтди. Жамғарма ҳисобидан 460 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож отахон ва онахонларга 160 миллион сўмлик кийим-кечак, сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга нуронийлар кенг жалб этилмоқда. Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларидаги дарсларга мунтазам бормаётган 300 нафар ўқувчи машғулотларга қайтарилди. Кўп йил хорижда ишлаб қайтган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларида ҳисобда турувчи нотинч оилалар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Тадбирда «Нуроний» жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этишда ўзини ўзи бошқариш органлари масъулияти бўйича «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси ўринбосари К.Ҳайдаров, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликдаги фаолият тўғрисида вилоят хотин-қизлар қўмитаси котибияти мудири Б.Ахатова, «Кекса авлоднинг тажрибаси – ёшларга ибрат» мавзусида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари Р.Умарова, ёшларнинг мутолаа маданиятини юксалтириш масаллари бўйича «Нуроний» газетаси ва «Кексалик гашти» журнали бош муҳаррири О.Усаров сўз юритди.
- Маҳалла фуқаролар йиғинлари, ички ишлар профилактика инспекторлари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатганимиз боис туманимиздаги 96 та маҳалланинг ҳар бирида жамоатчилик назорат масканлари ташкил этилди, - дейди «Нуроний» жамғармаси Иштихон туман бўлими раиси Б.Хидиров. – Мазкур назорат масканларида кечки навбатчилик жорий қилинди. Бунинг самарасида 40 га яқин маҳаллада 11 ой мобайнида жиноят содир этилмади.
Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликкақарши курашиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ёш авлодни тарбиялашда кексалар ҳаётий тажрибаси, салоҳиятидан унумли фойдаланишдаги камчиликлар муҳокама этилди.
Муҳокамақилинган масалалар юзасидан “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Васийлик Кенгашининг қарори тасдиқланди.
Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.