Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нуронийлар ёрдамга шай

Нуронийлар ёрдамга шай

Ҳар бир одам бир кунда ўртача 50 килограмм, бир ойда камида 1300 килограмм пахта териши мумкин.


Бу эса бугунги кунда камида 600-700 минг сўм дегани. Уйда бекор юргандан кўра, далага чиқиб, теримда қатнашган киши оиласининг моддий имкониятини яхшилайди. Қолаверса, деҳқон-фермерларимизга эл хирмонини юксалтиришда ҳисса қўшади.

Буни тўғри англаган нуроний отахон-онахонлар ташаббус кўрсатиб, Паст Дарғом ва Пайариқ туманидаги фермер хўжаликларига ёрдамга боришди. Теримда фаол қатнашиб, барчага намуна кўрсатишмоқда.

- Кўпинча нафақа сўраб, маҳалла идораси олдида турган аёл, эркакларни кўрсам жаҳлим чиқади, - дейди Самарқанд шаҳридаги Каттақўрғон ариқ маҳалласида яшовчи Убайдулло Йўлдошев. – Ҳозир бир киши кун бўйи бемалол 50-60 килограмм пахта териши мумкин. Бу эса бир кунда оилага 25-30 минг сўм даромад деганидир. Иш ҳақининг кунига берилаётгани, илғор теримчиларга ёғ, шакар, совун ва бошқа турдаги маҳсулотлар улушилаётганини айтмайсизми. 17 октябрдан бошлаб қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта учун 700 сўмдан тўланади. Ахир бу ҳар бир оилага даромадини ошириш учун жуда яхши имконият-ку. Шунинг учун теримчиларни янада руҳлантириш ва эл хирмонига ўз ҳиссамизни қўшиш учун далага отландик.

«Нуроний» жамғармаси вилоят, туман бўлимларида ҳам фаол нуронийлар жалб этилиб, тарғибот гуруҳлари ташкил этилди.



Охирги ўзгариш: 23/10/2017 09:19.   Кўрилганлиги: 1347
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nuroniylar-yordamga-shay

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.