Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“НУРОНИЙЛАР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

“НУРОНИЙЛАР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида фахрий ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият кўрсатган ҳуқуқшунос ва юристлар ҳамда жамоатчилик орасида ҳурматга эга бўлган нуронийлар иштирокида “Нуронийлар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, “Нуроний” жамғармаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари, ички ишлар бошқармаси, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди иштирок этган тадбирга таълим муассасаларида таҳсил олаётган йигит-қизлар ва ёш тадбиркорлар таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятчилик, уларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани ҳақида сўз борди. Шунингдек, бундай кўнгилсизликларнинг олдини олишда   кекса авлод вакилларининг ҳам ёрдамига суяниш кераклиги таъкидланди.

Учрашув якунида вилоятимизнинг таниқли маданият ва санъат ходимлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилиб, куй-қўшиқлар янгради.


Киритилган вақти: 28/02/2019 09:28.   Кўрилганлиги: 666
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nuroniylar-va-yoshlar-uchrashuvi-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.