Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нуронийлар учун янги маскан

Нуронийлар учун янги маскан

Каттақўрғон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида қад ростлаган «Нуронийлар маскани» фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокими М.Ҳошимов ва бошқалар мамлакатимизда ҳукуматимиз 

 


томонидан ёшу кексаларга бирдек ғамхўрлик кўрсатилаётгани, бу эътиборнинг замирида юртимиз тинчлиги, осойишталиги ётганини эътироф этдилар.

- Каттақўрғонлик кексалар учун қурилган бу маскан уларнинг ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, шаҳарни янада ободонлаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, муҳими, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига рағбатлантиради, - дейди «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими маслаҳатчиси С.Умаров. – Энди нуронийларнинг бир ерга йиғилиб, дам оладиган, маданий ҳордиқ чиқарадиган маскани бор. Бу ерда улар маҳалладаги мавжуд муаммоларни муҳокама этиши, тиббиёт хонасида врачлар назоратида бўлиши, спорт залида шуғулланиб, соғлиқини мустаҳкамлаши мумкин.

Тадбир иштирокчилари масканда яратилган шарт-шароитлар – тиббиёт ва спорт хоналари, кутубхона, ошхона фаолияти билан танишди.

Мели ЖУМАЕВ.


Охирги ўзгариш: 13/12/2017 20:13.   Кўрилганлиги: 170
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nuroniylar-uchun-yangi-maskan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг