
“Нуроний” жамғармаси Ургут тумани бўлими қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш кенгаши, Ургут туман халқ таълими бўлими “Фахрийлар уюшмаси” ҳамкорлигида семинар ўтказилди.
Семинар қатнашчилари дастлаб 142-умумтаълим мактабда Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси бўйича тайёрланган лойиҳа билан танишдилар.
Нуронийлар ва ёшлар “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”, “Бу бизнинг юртимиз” мавзуларида расмлар кўргазмаси ташкил этишди. Шундан сўнг улар ўртасида “Набирамга бир китоб” тадбири тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, кексаларни эъзозлаш, уларнинг кўнглига йўл топишдек эзгу фазилатларни ёшлар қалбига сингдириб бориш борасида фикр-мулоҳаза юритишди.
Шунингдек, жамғарма томонидан кекса, ёлғиз ва бемор нуронийлар, фахрий онахонлар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир сўнггида фаол иштирокчилар диплом, эсдалик совғалари ва китоблар билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.