
“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими кенгаши раиси Ҳ.Нормуродов бугун бўлиб ўтган йиғилишда 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.
Таъкидландики, Президентимиз томонидан эълон қилинган “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳар бир онахону отахоннинг қадрини янада оширди. Чунки ёши улуғ инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, турмуш даражасини ошириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Бугунги кунда 225 мингдан ортиқ пенсионерлар, 105 нафар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган онахону отахонлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг барчаси давлат ва жамият ғамхўрлигини ҳис этиб турибди.
Нотинч оилалардаги ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини оширишда нуронийларнинг хизмати катта бўлмоқда. Улар меҳнат жамоалари, ёшлар давраларида учрашув ҳамда мулоқотларда ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб бермоқдалар.
Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими З.Мирзаев нуронийларни вилоятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан таништирди. Фахрийларимиз бундан кейин ҳам жамиятимизда ҳамиша ибрат бўлишларига ишонч билдирди.
Йиғилишда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар бўйича жамғарма вилоят бўлимининг вазифалари белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.