Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нуронийлар маскани – тарбия ўчоғи

Нуронийлар маскани – тарбия ўчоғи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такгмиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида 2017 йилнинг сентябрига қадар ҳар бир туман ҳамда шаҳарда қоидага кўра, маданият ва аҳоли дам олиш истироҳат боғи ҳудудида «Нуронийлар маскани» мажмуаси қурилиши белгиланганди.



«Нуроний» жамғармаси Иштихон туман бўлими ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида «Нуронийлар маскани» мажмуаси қурилишини бошлаб юборилди.

- Мажмуа тумандаги энг сўлим жой – Мурод Жўраев номидаги маданият ва истироҳат боғида барпо этилмоқда, - дейди жамғарма туман бўлими раҳбари Баҳодир Хидиров. – Бинони тадбир Раҳмиддин Валиев бошчилигида қурувчилар бунёд этишмоқда. Маскан бой китоб фондига эга кутубхона зали, шахмат-шашка ўйнаш учун дам олиш хонаси, кексаларимиз учун махсус тренажурлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия залидан иборат бўлади.

Туман ҳокимлиги кўмагида барпо этилаётган мажмуа қурилишини Наврўз байрамигача ниҳоясига етказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятимизнинг бошқа туманларида «Нуронийлар маскани» мажмуаларини ҳам фармонда белгиланган муддатда ишга тушириш режалаштирилган. Ҳозир ягона лойиҳа асосида тикланадиган фахрийларимизнинг севимли жойи ҳамда чинакам тарбия ўчоғига айланадиган масканлар қурилиши бўйича ташкилий-тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

А.ИСКАНДАРОВ.



Охирги ўзгариш: 02/03/2017 17:49.   Кўрилганлиги: 1481
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nuroniylar-maskani

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.