
Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш аъзолари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда юртимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, улар учун муносиб турмуш шароити яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.
Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев мазкур фармон ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар, нуронийларнинг вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётидаги ўрни ҳақида сўз юритди. Ёшлар таълим-тарбияси, оилаларни мустаҳкамлаш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва бошқа муҳим вазифаларда ёши улуғ инсонларнинг ҳаётий тажрибаси, панд-насиҳатларининг аҳамияти беқиёслигини таъкидлади.
Йиғилишда Ҳасан Нормуродов “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими бошқаруви раиси этиб сайланди. Шунингдек, жамғарма вилоят бўлими бошқаруви васийлик кенгаши ва бошқарув аъзолари таркиби тасдиқланди.
Тадбир доирасида нуронийлар Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдилар, “СамАнтепГилам” қўшма корхонаси фаолияти билан танишдилар.
Адҳам ҲАЙИТОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.