
Иштихон туманида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви ташаббуси билан вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги фуқаролар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди
Тадбирда «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Усмонов, жамғарманинг вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов, фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштириш вилоят кенгаши раиси М.Бобоёров ва бошқалар Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда жорий йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. Мамлакатимизда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни муҳокама қилдилар.
– Маҳаллалардаги барқарорликни, фуқароларимиз, оилалар ўртасидаги иноқлик ва бирдамликни таъминлашда фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган фаолларнинг сиёсий билими, касбий малакасининг юқори бўлиши муҳим аҳамиятга эга, – дейди Иштихон МФЙ раиси ўринбосари С.Бекмуродов. – Бугунги семинарда фуқаролар йиғинлари фаолиятига оид муҳим масалалар, нуронийлар ва ёшлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш масалалари юзасидан зарур тушунча олдим.
Шунингдек, тадбирда ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишда кексалар кўмагидан фойдаланиш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга доир тавсиялар тингланди.
Гулчеҳра УСМОНОВА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.