Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НУРОНИЙЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

НУРОНИЙЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимиз осойишталиги йўлида фидойилик кўрсатган инсонлар хонадонида бўлиб, уларга эҳтиром кўрсатмоқда.

Бошқарма бошлиғи Рустам Йўлдошев Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари - Ургут тумани Қўзичи маҳалласида истиқомат қилувчи Очил Жабборов ҳамда Самарқанд шаҳри Мотрид маҳалласида яшовчи Фазлиддин Аслиддиновга Президентимиз йўллаган табрикни ўқиб эшиттирди ва давлатимиз раҳбари номидан қимматбаҳо совғалар топширди.

– Айни балоғат ёшимда жанггоҳларда қон кечдим, умримнинг қолган қисмини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишладим, – дейди О.Жабборов. – Турли идоралар раҳбарлари хонадонимизга келиб, хол-аҳвол сўраганидан кўнглим тоғдек кўтарилди.

Яратганга шукр, юртимиз тинч, турмушимиз кундан-кун обод бўляпти. Нуронийлар алоҳида эъзозу эътиборда. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан беҳад миннатдормиз.

Оқдарё туманидаги “Устоз” дам олиш сиҳатгоҳида ташкил этган байрам тадбирида уруш ва меҳнат фахрийлари учун дастурхон ёзилиб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Вилоятимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.

 

Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 08/05/2018 18:24.   Кўрилганлиги: 866
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nuroniylar-hamisha-etiborda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.