Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НУРОБОДНИНГ ОБОД ҚИШЛОҚЛАРИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

НУРОБОДНИНГ ОБОД ҚИШЛОҚЛАРИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Нуробод туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносиб кутиб олинди.

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида тадбирлар ташкил этилди.
Аҳамиятлиси, байрам олдидан “Обод қишлоқ” дастури асосида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилган Наврўз, Улус ва Ҳалқобод маҳаллаларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3 та сув иншооти фойдаланишга топширилди. Улардан иккитаси янги қурилган, биттаси эса реконструкциядан чиқарилган сув иншоотларидир. Ушбу сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 1934,9 миллион сўм маблағ сарфланиб, ҳудуддаги 10 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлашган ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга бўлди.


Киритилган вақти: 02/09/2019 22:13.   Кўрилганлиги: 411
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nurobodning-obod-qishloqlari-ichimlik-suvi-bilan-taminlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.