
Нуробод туманининг Олға маҳалла фуқаролар йиғинида янги бунёд этилган 10-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
160 ўринга мўлжалланган мазкур муассаса қурилишига 7 миллиард 300 миллион сўм бюджет мағлаблари сарфланди.
Бинони фойдаланишга топшириш тадбирида вилоят ва туман соҳа вакиллари, туман жаоматчилиги ҳамда Олға маҳалласи нуронийлари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчилари муассаса билан танишиб, болаларнинг ривожланиши учун барча шароит яратилганлигини таъкидлашди.
Тадбирда сўзга чиққанлар машғулот хоналари болаларни мактабга тайёрлаш бўйича илғор методикалар асосида, замонавий инвентарлар билан жиҳозланганлиги, спорт ва ўйин майдончалари, турли интерфаол ўйинлар, буюмлар ва ўйинчоқлар болаларнинг ақлини чархлашга йўналтирилишини билдириб ўтишди.
Бугунги кунда туманда 15 та давлат, 2 та хусусий-шерикчилик асосидаги, 1 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 60 та уй-боғчалар фаолият йўлга қўйилди. Бу эса йил якунига қадар туман болажонларининг 31 фоизини МТТларга қамраб олиш имкониятини яратади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.