Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НУРОБОДЛИК ЁШЛАР “БИЛИМЛАР БЕЛЛАШУВИ”ДА БЕЛЛАШИШДИ

НУРОБОДЛИК ЁШЛАР “БИЛИМЛАР БЕЛЛАШУВИ”ДА БЕЛЛАШИШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусидан келиб чиқиб туман, шаҳарларимизда турли даражадаги тадбирлар ташкил этиб борилмоқда.

Нуробод мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан профессор Пирназар Давронов бошчилигида ташкил этилган “Билимлар беллашуви” тадбири ҳам шулар жумласидандир.

Мактаб ёшлари ичидан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур “Билимлар беллашуви”да Нурободлик ёшлар 30 та номинацияда (фан, таълим, спорт, китобхонлик ва бошқалар) ўзаро беллашишди.

235 нафар иқтидорли ўқувчилар қатнашган тадбир якунида биринчи ўринни эгаллаган 30 нафар ўқувчилар стипендия сифатида юз минг сўмдан пул мукофоти, сертификат ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.


Киритилган вақти: 02/05/2019 21:46.   Кўрилганлиги: 647
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nurobodlik-yoshlar-bilimlar-bellashuvida-bellashishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.