Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НУРОБОДЛИК БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАСИ

НУРОБОДЛИК БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАСИ

Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Нуробод туманидаги Амир Темур маҳалласида «Қўзмунчоқ» 2-сон мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори ўринбосари Н.Раҳмонов ва бошқалар юртимизда таълим тизимини юксалтиришга қаратилаётган эътибор хусусида гапирди.

Навоий кон-металлургия комбинатининг Жанубий кон бошқармаси томонидан тубдан мукаммал таъмирланган боғчада ўйин майдончалари, спорт ва мусиқа заллари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари замон талабларига мос жиҳозланган.

– Боғчамиз 80 ўринга мўлжалланган, – дейди муассаса мудираси Светлана Штефан. – Ҳозирги кунда 4 гуруҳда 80 нафар болага етти нафар малакали педагог таълим-тарбия бермоқда. Муассасамизда кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили, шахмат-шашка, бадиий гимнастика каби ўндан ортиқ тўгарак мавжуд. Бу ерда яратилган шароитлар фарзандларимизнинг сифатли бошланғич билим олиши ва ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.

 

Бахтиёр Мустанов.


Киритилган вақти: 01/09/2018 01:07.   Кўрилганлиги: 137
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nurobodlik-bolajonlarga-bayram-sovgasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг