
Нуробод туман марказида давлат хусусий шерикчилик асосида янги автобошбекат иш бошлади.
“Элзод” хусусий корхонаси томонидан 2 миллиард сўмлик замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган бошбекатда барча қулайликлар яратилди. Мазкур иншоотнинг фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилиб, тадбирда туман ҳокимлиги, туман нуронийлари ва соҳа мутасаддилари иштирок этишди. Бошбекатда йўловчи ва ҳайдовчилар учун ошхона, меҳмонхона, хожатхона, она ва бола хонаси, тиббиёт хонаси, жамоат тартибини сақлаш хоналари, ҳайдовчилар ва йўловчилар учун алохида кутиш заллари фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу мажмуанинг ишга туширилиши ҳисобига 20 нафар нурободлик ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.