Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НУРОБОДДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

НУРОБОДДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 24 июнь куни Нуробод туманида вилоят ҳокимлигининг жорий йилдаги XIII оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалалар бўйича 318 та мурожаат билдирилди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар бирма-бир муҳокама этилиб, аксарият мурожаатларда келтирилган муаммолар жойида ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган ҳолатлар бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига кўрсатмалар берилди. Мурожаатлар ижро ҳолати 28 июнь куни муҳокама этилиши белгиланди.

Шунингдек, сайёр қабул ўтказилган ҳудудда вилоят Давлат солиқ бошқармаси ва туман инспекцияси томонидан вилоятда ўтказилаётган “Харид чекини талаб қилиб олинг!” акцияси доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Нуробод тумани марказида жойлашган дўконларда, аҳоли гавжум жойларда аҳолига харид чекининг аҳамияти акс этган флаерлар тарқатилди.

Шу билан бир қаторда Давлат хизматлари маркази томонидан тезкор давлат хизматлари кўсатилди ҳамда вилоят бандлик бошқармаси томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.


Охирги ўзгариш: 24/06/2019 22:30.   Кўрилганлиги: 849
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nurobodda-ommaviy-sayyor-qabul-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.