
Яқинда Марказий харбий округ 13060 харбий қисм ташаббуси билан Темурбеклар мактаби ҳамда коллеж ўқувчи ёшлар учун Нуробод туманининг Сазоғон худудида жойлашган харбий қисм дала -ўқув майдонида кўргазмали амалий машғулот ташкил этилди .
Мамлакатимизда жисмонан ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни миллий, умуминсоний қадриятлар ҳамда Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ёшлар қалбида жасорат, мардлик ва шижоат каби фазилатларни шакллантириш, шунинг билан бир қаторда уларда ҳарбийликдек шарафли ва масъулиятли касбга қизиқишини янада оширишга қаратилган мазкур тадбир унинг ёш иштирокчилари хотирасида бир умр мухрланиб қолса ажаб эмас. Эрта тонгда ўқувчи ёшлар Марказий харбий округ харбий хизматчилари билан жанговор сафга тизилдилар. Уларга ўқув тактик машғулот чоғида этибор каратиш лозим бўлган хавсизлик қоидалари тушунтирилди. Шундан сўнг барча харбий техникалар воситаларида дала ўқув машғулотига йўл олди.
Сазоғон харбий қисм дала -ўқув майдонида тадбир иштирокчиларига нишонларга ўқ отиш, ҳудудни ўрганиш, қулай позиция танлаш, амалий тарзда қўйилган жанговар вазифани бажариш каби машқлар намойиш этилди. Ёшларга жанговар қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар имкониятидан, замонавий ахборот технологиялари ва алоқа воситаларидан унумли фойдаланиш юзасидан зарур тушунчалар берилди.
Кўргазмали амалий машғулот давомида ҳарбий хизматчилар томонидан ўқувчи ёшларга қурол-яроғларни қўллаш тартиби, унинг имкониятлари ҳақида тўлиқ маълкумотлар беришди. Шунингдек тадбирда ҳарбий хизматчилар томонидан жангавор тайёргарлик машғулотлари намойиш этилди. Тадбир давомида ёшлар ҳарбийлар билан дилдан суҳбат қуришиб , ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар
Миллий армиямиз фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга йўналтирилган мазкур тадбир ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик, юртга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Фарҳод Норбўтаев
“Дарё” учун махсус тайёрланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.