
Венгриянинг Эгер шаҳрида бўлиб ўтган паралимпиячилар ўртасидаги дзюдо бўйича жаҳон кубоги баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
2016 йил Рио-де Жанейро шаҳрида ўтказиладиган ХV Паралимпия ўйинлари йўлланмалари учун рейтинг очколарини яхшилаб олиш имкониятини берувчи мазкур мусобақада полвонларимиз тўртта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалларига сазовор бўлишди.
Қувончлиси, пастдарғомлик полвон Нурбек Бердиёров 66 килограмм вазнда терма жамоамиз ҳисобига олтин медаль қўшди.
Нурбек халқаро Паралимпия қўмитаси ҳамда Бутунжаҳон кўзи ожиз спортчилар ассоциациясининг рейтинг таснифида ўз вазн тоифасида пешқадамлик қилмоқда.
Ҳусан Элтоев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.