Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Нуфузли мукофотга номзодлар сараланди

Нуфузли мукофотга номзодлар сараланди

Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицейда фан, таълим, адабиёт, санъат, маданият йўналишларида маълум ютуқларга эришган, иқтидорли қизлар тўпландилар. Бу ерда ўтказилган Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар учун танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туманлардан сараланган 102 нафар иштирокчи қатнашди.

Танловнинг очилиш маросимида сўз олганлар интилиши, иқтидори бор қизларнинг ютуқлари муносиб тақдирланаётгани, ушбу рағбат уларни янада нуфузли танловларда иштироки учун замин яратаётганини таъкидлаб ўтдилар.

– Ўтган даврда вилоятимизнинг 17 нафар қизи мазкур нуфузли мукофотга сазовор бўлган, – дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова. – Жорий йил давомида совриндорларнинг ютуқлари ҳамда мукофот моҳиятини тарғиб этиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорларининг анжумани ўтказилди. Анжуман доирасида спортда эришган муваффақиятлари учун мукофотга сазовор бўлган саккиз нафар совриндорларнинг ютуқлари тақдимоти, шунингдек, совриндор қизларнинг рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва кулолчилик асарлари кўргазмаси ташкил қилинди. Шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ҳудудий комиссиялар томонидан 1370 нафар номзоднинг эришган ютуқлари ва ижодий ишлари ўрганиб чиқилди. 

Танловда иштирокчи қизлар фан, таълим, адабиёт, санъат, маданият йўналиши бўйича алоҳида йўналишларда ўз билим ва иқтидорини намойиш этдилар. 

– Етти ёшимдан бошлаб расм чизаман, – дейди Самарқанд шаҳридаги компьютер технологиялари ва гидромелиорация коллежи ўқувчиси Парвина Шокирова. – Мўйқалам ушлашимга отам сабабчи – у киши рассом. Аввалига расм чизишни шунчаки қизиқиш бўлса керак, деб ўйладим. Аммо йилдан-йилга бу қизиқиш мени ушбу соҳага боғлаб қўйди, бугунга келиб рассомчиликнинг пейзаж ва натюрмортдан бошқа йўналишларига ҳам қўл уришга ҳаракат қиляпман. 


Киритилган вақти: 24/11/2016 17:28.   Кўрилганлиги: 1372
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nufuzli-mukofotga-nomzodlar-saralandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.