
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан “Сув ҳавзаларида чўмилиш қоидаси – саломатлик ва хавфсизлик гарови” мавзусида кўргазмали семинар ва махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Тадбирда ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда ёзги оромгоҳларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
– Чўмилиш мавсумида нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бошқармамиз ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда, – дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шохруҳ Бобонов. – Шаҳар ва туманларда коллеж, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сув хўжалиги объектлари ҳамда ёзги чўмилиш жойлари ва болалар оромгоҳлари раҳбарларини жалб этган ҳолда семинарлар ўтказилди. Шунингдек, вилоят ҳудудидаги чўмилиш рухсат этилмаган объектлар ва улар атрофида жойлашган аҳоли пунктларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Семинар давомида мавзуга оид ечимини топиши лозим бўлган масалалар муҳокама этилди ва бу борада ҳамкорликда чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди. Таълим муасасалари ва оромгоҳларнинг масъул ходимларига мутахассислар томонидан чўмилиш хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида қутқарувчи-ғаввослар Самарқанддаги эшкак эшиш каналида сувга чўкаётган инсонларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус-тактик машқларни бажарди.
Ғ. Абдусаломов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.