
Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасидаги ФҲДЁ бўлими биносида фаолият кўрсатаётган 2-сон давлат нотариал идорасига борган шахс, ушбу идорадаги “эътиборсизлик” ларни кўриб, таажжубга тушиши аниқ.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлида барчага ўрнак кўрсатувчи мазкур муассаса пештоқига осиб қўйилган пешлавҳадаги хатоликлар ҳар қандай киши таъбини хира қилади. Каттақўрғон туман сўзи “Каттақурғон”, аноним қутиси – “аноним қўтиси” ва фуқаролар учун эълон сифатида осиб қўйилган хабарномаларда кўплаб имловий хатоларни кузатиш мумкин. Нотариал идора ҳудудини ободонлаштириш ишлари мутасаддилар томонидан ўз ҳолига ташлаб қўйилгани етмаганидек, идоранинг ёнғин хавфсизлиги учун ўрнатилган хавфсизликни таъминлаш шкафи ҳолати ҳам ёнғин хавфсизлиги бўлими масъуллари эътиборидан четда қолган?
Ушбу идора мисолида вилоятимиздаги бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарларига зарурий хулоса чиқариш зарурлигини эслатиб ўтишни лозим деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.