Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

Самарқанд шаҳрида ноширлик фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятда ноширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

– Бугунги кунда ноширлик ва матбаа соҳасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилаётгани, қонунчиликдаги янгилик, ўзгаришлар бундан йигирма йил аввал қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунини такомиллаштиришни тақозо этмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Э.Холбўтаев. – Бу борада қўмитамиз томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Бугунги давра суҳбати ҳам бевосита соҳа вакиллари билан фикр алмашиш, уларнинг таклифларини эшитиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Ортиқов, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош муҳаррири М.Омоновнинг кун тартибидаги масала юзасидан маърузалари тингланди.

Муҳокамаларда ноширлик соҳасида ваколатли орган ҳисобланган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, агентликнинг ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан амалдаги қонун нормаларига риоя этилиши устидан мониторинг ўтказиш, ишлаб чиқариш соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, маълумотларни тарқатиш, фойдаланиш, ноширлик фаолиятини лицензиялашни ташкил этиш бўйича фаолияти таҳлил этилди.

Давра суҳбати иштирокчилари ноширлик фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ таклиф ва тавсияларини билдирдилар.


Киритилган вақти: 19/02/2016 18:04.   Кўрилганлиги: 499
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/noshirlik-faoliyati-takomillashtiriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг