Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ногиронлиги бўлган шахслар учун таълим соҳасида қандай имтиёзлар берилади?

Ногиронлиги бўлган шахслар учун таълим соҳасида қандай имтиёзлар берилади?

Тест синовлари бўладиган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган ногирон абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун тўлов ундирилмайди, дейилади Адлия вазирлиги хабарида (https://t.me/huquqiyaxborot/5097).

Ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришда ногирон бўлиб қолган Қуролли Кучларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар олий таълим муассасаларига қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида қабул қилинади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари боғчаларга жойлаштиришда имтиёзли рўйхатга киритилади.

Ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи I ва/ёки II гуруҳ ногирони бўлган оилалар, ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар иқтидорли фарзандлари қуйидагилар билан таъминланади:

- замонавий ягона мактаб формаси;

- асосий турдаги ўқув қуроллари;

- бадиий китоблар;

- болалар газета ва журналларига обуна қилиш;

- республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;

- республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш.

Давлат грантлари бўйича таълим олган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларидан академик таътил олганида ўқишга давлат грантлари асосида қайта тикланиши мумкин.


Охирги ўзгариш: 06/07/2019 17:44.   Кўрилганлиги: 509
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nogironligi-bolgan-shaxslar-uchun-talim-sohasida-qanday-imtiyozlar-beriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.