Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ногиронлар учун ҳам имтиёз, ҳам имконият

Ногиронлар учун ҳам имтиёз, ҳам имконият

Вилоят  ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг топшириғига биноан вилоят аҳолисининг кам таъминланган ҳамда меҳнатлаёқати чекланган қатламини қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилиш бўли бўтди.


Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев вилоятимизда истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқароларга давлатимиз томонидан эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётганлигини, шунингдек, меҳнат қилиш имконияти бўлган 21 нафар хотин-қизлар учун вилоят «Пахтасаноат» ҳудудий филиали МЧЖ томонидан замонавий тикув машиналари учун маблағ ажратилганлигини таъкидлади.


Тикув машиналари эгалари билан вилоят «Пахтасаноат» ҳудудий филиали ўртасида тузилган шартнома асосида пахта териш учун фартуклар, қўлқоплар, уруғлик солинадиган қопча, махсус иш кийимлари ва соҳада зарур бўлган бошқа маҳсулотлар етказиб берилади.

Ўн мингдан ортиқ фартук тиккан тикувчиларга арзон уйлардан сотиб олишлари учун етадиган бадал пули - 10 миллион сўм маблағ пластик карточкаларига ўтказилади. Шунингдек, маҳсулот тайёрлаш учун зарур бўлган мато ва ип вилоят «Пахтасаноат» ҳудудий филиалига қарашли пахта тозалаш корхоналари томонидан етказиб берилади.

-Президентимиз кўрсатаётган ғамхўрликдан миннатдорман, - дейди Нарпай тумани Тоткент маҳалласида истиқомат қилувчи, И гуруҳ ногирони Соҳиба Қувонова. - Ўзим тикувчилик билан шуғулланаман, янги, замонавий тикув машинаси менга янги имкониятлар эшигини очди. Ўн мингта фартук тикиб, янги қурилаётган уйлардан бирининг эгаси бўлишга ҳаракат қиламан.

Шунингдек, тадбирда 21 нафар кишига тикув машиналари, «Соғлом авлод учун» халқаро ҳайрия жамғармаси вилоят бўлими томонидан беш нафар кишига ногиронлик аравачаси, юзга яқин фуқароларга ҳасса, эшитиш аппарати, даволанишга бепул йўлланмалар ҳамда 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов иштирок этди.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.



Киритилган вақти: 17/06/2017 19:04.   Кўрилганлиги: 761
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nogironlar-uchun-ham-imtiyoz-ham-imkoniyat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг