Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ННТлар миллий форуми: АСОСЛИ ТАКЛИФЛАР ҲАРАКАТИГА АЙЛАНМОҚДА

ННТлар миллий форуми: АСОСЛИ ТАКЛИФЛАР ҲАРАКАТИГА АЙЛАНМОҚДА

Вилоят Ёшлар марказида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари IV Миллий форумининг Самарқанд вилояти босқичи ўтказилди. 

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Форумнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Пардаев, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вакили О.Ҳусанов ва бошқалар сўзга чиқиб, ННТлар, жамоат ташкилотларининг жамиятда тутган ўрни, ушбу ташкилотларнинг давлат органлари билан ҳамкорлиги, бу борадаги ютуқ ва муаммоларига тўхталиб ўтдилар.

Мазкур форумнинг аҳамияти, хусусан, бу тадбирда ННТлар томонидан билдирилаётган таклиф-мулоҳазалар кўриб чиқилиб, амалиётга жорий этилаётгани таъкидланди.

Жорий йилда вилоятдаги 687 та ННТларнинг 50 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди эълон қилган грант танловларида иштирок этди. Улардан 14 тасининг лойиҳаси ғолиб деб топилиб, давлат грантлари ажратилди. Ўтган йилдан бошлаб вилоятларда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг ахборот ресурс марказлари ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.

*  *  *

Форум доирасида «Ҳудудларда ижтимоий-гуманитар муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ихтиёрий ва хайрия фаолиятини ривожлантириш» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган жамият, марказ, ННТлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вилоят бўлими раҳбари Д.Пардаев олиб борган тадбирда имконияти чекланган инсонлар учун яратилган шарт-шароит, бу борада ННТларнинг ўрни, уларнинг ролини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Форум кунлари, шунингдек, атроф-муҳитни асраш, ёшларнинг демократик ислоҳотлардаги иштирокини кучайтириш, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ННТларнинг ўрни масалаларига бағишланган давра суҳбатлари, семинарлар ўтказилди.

Миллий форумнинг вилоят босқичида фаол иштирок этган ҳамда фонд грантига сазовор бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.


Киритилган вақти: 30/11/2015 18:10.   Кўрилганлиги: 1196
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nntlar-milliy-forumi-asosli-takliflar-harakatiga-aylanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.