Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Низоли ишларнинг 77 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди

Низоли ишларнинг 77 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди

Самарқанд вилояти иқтисодий судидан маълум қилинишича, 2019 йилнинг ўтган олти ойи давомида вилоят, туман, шаҳар ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан 7649 та иқтисодий ишлар мазмунан кўрилиб, ҳал этилган.

Ушбу ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 280 миллиард 825 миллион сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган. Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 6 миллиард 600 миллион сўм давлат божи ундирилган. Сайёр суд мажлисларида 5898 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган бўлиб, бу жами кўрилган низоли ишларнинг 77 фоизини ташкил этган.

Маълум қилинишича, иқтисодий низоларнинг келиб чиқишига хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлар томонидан ўз вақтида солиқ қарздорликларини тўланмаслиги, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишдан олдин пухта ўйланган бизнес-режага эга эмаслиги оқибатида иқтисодий ночор ҳолатга тушиб, банкротлик ҳолатига келиб қолаётганлиги, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни амалга оширишда шартнома шартлари ва талабларига риоя қилинмаётганлиги ва яна бир нечта омиллар сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, олти ойда иқтисодий судларда кўрилаётган ишда иштирок этувчи шахсларнинг 337 нафар вакиллари ўзлари жойлашган ҳудудлардан чиқмаган ҳолда, видеоконференцалоқа режимида бошқа ҳудудда ўтказилган суд процессларида қатнашиб, тахминан 50 миллион сўм маблағларини тежаган.


Охирги ўзгариш: 12/07/2019 14:17.   Кўрилганлиги: 387
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nizoli-ishlarning-77-foizi-sayyor-sud-majlislarida-korib-chiqildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.