Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“НИМА ҚИЛДИК ВАТАН УЧУН?”

“НИМА ҚИЛДИК ВАТАН УЧУН?”

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб шу шиор остида санъаткорлар, маданият соҳаси вакилларининг учрашув ва концерт дастурлари ташкил этилмоқда.

Худди шундай тадбир Самарқанд концерт залида ҳам ўтказилди.

Бундай учрашувлар орқали мамлакатимиз ёшларини Ватанга муҳаббат, юртни улуғлаш, уни кўз қорачиғидек асраш, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидойилик руҳида тарбиялаш кўзда тутилган. Шунингдек, ўзбек миллий санъати анъаналарини тарғиб қилиш ва ёш авлодга етказиш, ижодкорлар учун эркин муҳит яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

– Бугун самарқандлик ёшлар, санъат ихлосмандлари билан учрашиб, уларга қўшиқларимни тақдим этаётганимдан бахтиёрман, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Турдиев. – Бундан аввал бошқа вилоятларда бўлганимизда ҳам одамларнинг юз-кўзида қувонч ва хотиржамликни ҳис этдим. Буларнинг замирида озод Ватан, мустақиллик берган неъматлар, тинч ва фаровон ҳаёт мужассам, десак, хато бўлмайди.

Аслида ҳам “Нима қилдик Ватан учун?” деган саволни ҳар биримиз ҳар куни ўзимизга берамиз. Чунки бахтимиз, тинчлигимиз, тараққиётимиз бардавом бўлиши учун ҳаммамиз жипслашиб, соғлом фикр ва фидойилик билан яшашимиз лозим.

Фестиваль доирасида санъаткорлар билан ёшлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

И.Пўлатов


Киритилган вақти: 03/03/2015 12:25.   Кўрилганлиги: 708
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nima-qildik-vatan-uchun

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг