Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада!

Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада!

Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станциясида жорий мавсумда 1 миллион тупдан ортиқ ток ва 520 мингга яқин мевали дарахт кўчатлари тайёрланди.


Айни пайтда юртимизнинг турли ҳудудларидаги фермер хўжаликлари, агрофирмалар билан тузилган шартномалар асосида бу ниҳоллар буюртмачиларга етказиб берилмоқда. Шунингдек, вилоятимиздаги деҳқон бозорлари, аҳоли гавжум масканларда савдо ярмаркалари ташкил этилди. Кўчма автодўконлар фаолияти йўлга қўйилган.

– Кейинги йилларда, айниқса, ММ-102, М-9 пайвандтагли ярим пакана ва пакана интенсив дарахт кўчатларига талаб катта бўлмоқда, – дейди Самарқанд илмий тажриба станцияси директори Ж.Ахмеджонов. – Биргина жорий йилда 400 минг тупдан ортиқ олма, 20 минг туп нок, беҳи интенсив кўчатлари тайёрладик. Бу ниҳоллар табиий иқлим ва тупроқ шароитимизга мослиги, юқори ҳосилдорлиги билан аҳолига манзур бўлмоқда. Бундан ташқари, юртдошларимизга гилос, шафтоли, олхўри, ўрик бошқа маҳаллий мевали дарахт кўчатларини, ўндан ортиқ ток кўчатларини таклиф этяпмиз.

Илмий тажриба станциясида жорий йилдан бошлаб ёнғоқ ва унабининг хориждан келтирилган уруғлари асосида ушбу йўналишда кўчатчилик йўлга қўйилмоқда. Бу эса яқин икки-уч йилда вилоятимиз ва қўшни ҳудудларнинг мазкур дарахт кўчатларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш имкониятини беради.



Охирги ўзгариш: 02/03/2017 17:44.   Кўрилганлиги: 1355
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nihol-ek

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.