Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ниҳол-2016: Ёш истеъдодлар сараланди

Ниҳол-2016: Ёш истеъдодлар сараланди

Самарқанд Концерт залида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган «Ниҳол» мукофоти учун кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 


Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 60 нафарга яқин ёш санъат шайдолари мумтоз қўшиқ, эстрада, опера, рақс ва мусиқа ижрочилиги йўналишларида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

– Мустақиллик йиллари барча соҳаларда ёш истеъдодларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва ушбу мақсадда турли танловлар, фестиваллар ташкил этиляпти, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, танлов ҳакамлар ҳайъати раиси Азим Муллахонов. – Хусусан, мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан санъат соҳасида ёш истеъдод эгаларини аниқлаш учун «Ниҳол» мукофоти таъсис этилганди. Бугунга келиб ушбу мукофотга қизиқувчилар сони йил сайин ортиб бораётир. Биргина Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманлар босқичида 400 нафар ёш иқтидор эгаларининг иштирок этгани фикримни исботлайди. Биламизки, Самарқанд замини азалдан миллий мусиқачилик, ашулачилигимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни етиштириб келган. Бугун ҳам ўша анъана давом этяпти. Бунга танловда чиқиш қилган ширали овоз соҳиблари, моҳир ёш созандалар ва раққосалар мисолида гувоҳ бўлдик.

Танлов бир-биридан қолишмайдиган ёш истеъдодларнинг чинакам маҳорат майдонига айланди. Натижага кўра, барча йўналишлар бўйича 21 нафар ғолиблар аниқланиб, уларга танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.


Киритилган вақти: 10/11/2016 17:03.   Кўрилганлиги: 1398
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/nihol-2016

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.