
Тинч, осуда юртга байрамлар ярашади. Бугунидан мамнун, эртасидан кўнгли тўқ инсонларга хурсандчиликлар, шодиёналар татийди.
Халқимизнинг бахти шундаки, бу йил ҳам йилбоши бўлган Наврўзни тинч, хотиржам, дилларда зўр ҳаяжон, эзгу орзу-ниятлар билан кутиб олдик. Наврўз сайиллари самарқандликлар қалбини баҳор осмонидай беғубор қувончларга тўлдирди. Вилоятнинг қишлоқ ва маҳаллаларида бошланган байрам Самарқанд шаҳридаги ўндан ортиқ маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонларида халқ сайли шаклида давом эттирилди.
Наврўзни Самарқанд вилоятининг ўзбек, тожик, рус, татар, бошқирд, корейс, немис сингари 120 га яқин миллат ва элат вакилларидан иборат 4 миллионга яқин аҳолиси ягона умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлашди.
Миллий маданий марказларнинг моҳир ошпаз, қандолатпаз, ва новвойлари томонидан турли тансиқ таомлар тайёрланиб, байрам дастурхонига тортилди. Фольклор-этнографик гуруҳлар томонидан Наврўзга атаб махсус концерт дастурлари намойиш этилди. Ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик, биродарлик куй-қўшиқлари давраларга завқ-шавқ бағишлади. Бир томонда тизилган ўтовларда халқимизнинг асрлар бўйи давом этиб келаётган миллий анъаналари, бир тарафда миллий спорт ўйинлари намойиш этилди.
Наврўз Самарқандда яшнаш, янгиланиш, ва меҳр-оқибат байрамига айланди. Шу куни шаҳардаги барча Меҳрибонлик, Мурувват ҳамда Саховат уйлари, махсус мактаб-интернатларга ташриф буюриб, вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги корхона, ташкилотлар жамоалари томонидан байрам дастурхони ёзилди. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди, совға-саломлар улашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.