Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

НАВРЎЗ ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

НАВРЎЗ ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ БИРЛАШТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

Самарқанддаги Наврўз байрами тадбирларида Тожикистон Республикасидан ҳам бир гуруҳ меҳмонлар иштирок этди.

Луқмон Қурбонов, Тожикистон Республикаси Хўжанд вилояти Панжакент туманидаги “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири: 

- Самарқандда нишонланаётган Наврўз байрамида иштирок этаётганимдан ўзимни жуда бахтиёр ҳис этаяпман. Айниқса, Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида икки буюк мутафаккир – Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг қад ростлаган ҳайкалини кўриб қувончим янада ошди. Эсдалик учун расмга тушдик.


Бу кунларни бизга инъом этган Тожикистон Жумҳурияти Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий ташаккур айтаман.

Икки халқ – тожик ва ўзбекларнинг дўстлиги, ҳамжиҳатлиги боқий бўлсин.


Аҳмаджон Раҳматзода, Тожикистон халқ шоири:

- Юртимдан Самарқанд шаҳрига қадар ҳар бир қўйган қадамимни Рўдакийнинг ҳам қадамлари етган улуғ ва табаррук макон, деб қўйдим.

Бугунги учрашувимиз Наврўз байрами арафасида ўтказилаётганлигининг рамзий маъноси бор. Зеро, бу айёмни икки халқ қадимдан ҳамжиҳатликда нишонлаб келган.

Самарқанд азалдан тожик халқи учун ҳам илм-маърифат, маданият маркази бўлиб келган. Ўзбекистон Республикаси раҳбарининг Наврўз байрами сайлида халқ орасида, оддий инсонлар билан бирга иштирок этгани, биз каби меҳмонларга алоҳида эътибор қаратгани Президентнинг халқ билан ҳамнафас эканлигидан далолат беради.

Бу йилги Наврўз байрами бир умр хотирамда муҳрланиб қолади.


Нурмуҳаммад Ниёзий, шоир:

- Самарқандда яшаш, ижод қилиш катта шараф. Табаррук масканнинг энг гавжум боғида ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намоёндалари – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийнинг ҳайкали ўрнатилгани, атрофи обод этилгани бизни ниҳоятда қувонтирди.


Наврўз дўстлик ва меҳр-мурувват байрами экани бу йил ҳақиқий маънода намоён бўлди. Халқларимиз бирлигини янада мустаҳкамлашга бел боғлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳтарам Шавкат Мирзиёевга, Тожикистон Жумҳурияти Президенти Имомали Раҳмонга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


Мана шундай тадбирларнинг ўтказилиб турилиши икки халқ ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлайди.


Охирги ўзгариш: 24/03/2018 17:36.   Кўрилганлиги: 417
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/navroz-dunyo-xalqlarini-birlashtirishga-xizmat-qilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг